Отдел научно-исследовательской деятельности одаренных студентов

Keńesbaev Quralbay Baltabaevich

Elektron pochta: kural_94k@mail.ru

Tel: (891) 373-94-06

Иқтидорли талабаларнинг илмий-тадқиқот  ишларини ташкил қилиш  бўлими бошлиғининг лавозим вазифалари: 

  • Ўзбекистон Республикасининг таълимга оид Қонунлари, Президент Фармонлари, Фармойишлари, Қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг Қарорлари, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ҳайъат Қарорлари, буйруқлари, йўриқ хат, модемограмма ва телефонограммаларини, шунингдек, иқтидорли талабаларнинг илмий-тадқиқот ишларини ташкил қилиш жараёнига тегишли ЎзДЖТСУ НФ буйруқлари бажарилишини таъминлаш ва мониторингини олиб бориш;
  • Ўзбекистон Республикаси Президенти ва ҳукумати томонидан қабул қилинган фармон ва қарорлар мазмунини талабаларга етказиб бориш;
  • Бўлимнинг барча фаолияти ва ходимларини умумий бошқариш;
  • Бўлимнинг иш режаларини тузиш ва уларнинг ижросини таъминлаш;
  • Талабалардан республиканинг илмий ва ижодий салоҳиятини ривожлантирувчи интеллектуал элитани тайёрлаш ва бу борада юксак истеъдод соҳибларига билимнинг тегишли соҳалари ва фаннинг аниқ йўналишлари бўйича ўз табиий қобилиятларини намоён этииши ва ривожлантириш, ўзларидаги ноёб истеъдодни рўёбга чиқариш имкониятларини яратиш;
  • ЎзДЖТСУ НФда иқтидорли талабаларни излаш ва аниқлашни ташкил этиш;
  • Таълим олаётган иқтидорли талабаларнинг интеллектуал салоҳиятини мунтазам равишда аниқлаб бориш;
  • Иқтидорли талабаларнинг мойиллигига қараб уларни мақсадли тайёрлашни уюштириш;
  • Чет тили ва компьютер мукаммал эгаллаш мақсадида машғулотларни ташкил этиш;
  • Университетда иқтидорли талабаларни фундаментал илмий-тадқиқот ишларига, илмий тўгаракларга ва муаллифлик жамоаларига жалб қилишни уюштириш;
  • Иқтидорли талабаларни илмий мақолаларни чоп этишга ҳамда уларнинг илмий ишлари ва илмий ишланмаларини амалиётга жорий этишга кўмаклашиш;
  • ЎзДЖТСУ НФ факультетларидаги иқтидорли талабалар билан ишлашга масъул шахсларни белгилаш ва улар билан ҳамкорликда ишлашни ташкил этиш ва назорат қилиш;
  • Иқтидорли талабаларнинг илмий-тадқиқот ишларини ташкил қилиш жараёнига доир вазирлик ва ЎзДЖТСУ НФ директори буйруқлари, кўрсатмаларининг факультетлардаги ижросини таъминлаш;
  • Иқтидорли талабаларнинг илмий-тадқиқот ишларини ташкил қилиш масалалари юзасидан факультет деканлари ва кафедра мудирлари томонидан бажарилган ишларни таҳлил қилиш ва тавсиялар бериш;
  • Профессор-ўқитувчиларнинг йиллик ўқув юкламаларидаги “илмий-тадқиқот ишлари” соҳасига тегишли бандда иқтидорли талабалар билан ишлашга тавсиялар бериш;
  • Ҳар семестр якунида факультетларнинг иқтидорли талабалар билан масъул шахсларнинг олиб борган ишлари юзасидан бўлим раҳбарига ҳисобот беришларни таъминлаш;
  • Иқтидорли талабаларнинг республика ва халқаро миқёсда ўтказиладиган илмий анжуманларда иштирок этишларини таъминлаш ҳамда жорий давлатларга ўқишга ва стажировкага юборишни ташкил этиш;
  • Иқтидорли талабалар сафидан Ўзбекистон Республикаси давлат стипендиясига номзодларни махсус тайёрлаш;
  • Иқтидорли талабаларни илм ва фан арбоблари ишлаб чиқариш корхоналарининг раҳбарлари, ва йирик мутахассислар билан учрашувларини ташкил этиш;
  • Иқтидорли талабалар ўртасида мунтазам равишда социологик тадқиқотларни ўтказиб туриш;
  • Иқтидорли талабаларнинг натижаларига бағишланган (энг яхши илмий мақола, энг яхши илмий маъруза, иқтидорли ёшлар ихтироси каби) турли конкурслар ташкил қилиш;
  • Иқтидорли талабалар фаолияти ҳақидаги маълумотни кафедра йиғилишлари, факультет илмий кенгашлари ва ЎзДЖТСУ НФ Илмий-техникавий кенгашида мунтазам равишда муҳокама қилиш;
  • Иқтидорли талабаларнинг илмий-тадқиқот ишларини ташкил қилишни такомиллаштиришда яхши ташаббус кўрсатган илмий раҳбарларни, илмий тўгарак раҳбарларини ва иқтидорли талабалар билан ишлашга масъул ходимларни  моддий, маънавий рағбатлантиришга доир таклифлар, тавсиялар бериш;
  • ЎзДЖТСУ НФ бўлимлари, жамоат ташкилотлари, факультетлар ва кафедраларининг иқтидорли талабалар билан ишлашдаги ютуқларини оммалаштириш;
  • Бўлим фаолияти ва амалга оширилган ишлар бўйича мунтазам равишда ЎзДЖТСУ НФ раҳбарияти ва Вазирликка ўрнатилган тартибда маълумот ва ҳисобот бериб бориш;
  • Ўзининг хизмат вазифаларини виждонан бажариш.