Филиалда бошланғич ташкилот етакчисини сайлаш бўйича мажилис бўлиб ўтди

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июлдаги “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги 5106-сонли Фармони тасдиқланган эди. Фармон асосида ёшлар ташкилотини “Ёшлар – келажак бунёдкори” шиори остида профессионал фаолиятни амалга оширувчи тузилмага айлантириш бўйича бир қатор вазифалар белгилаб берилди.

    Мазкур вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Нукус филиалида Ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилоти ташкил этилди.
  Филиалда Бошланғич ташкилот етакчисини сайлаш бўйича ташкилий йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда Филиал директори Б.Мамбетов, Ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши бўлим мудири А.Илмуратова, Ёшлар иттифоқи Нукус шаҳар Кенгаши раиси в.в.б. П.Қазақбаев, филиал ходимлари, ўқитувчилар ҳамда талаба-ёшлар иштирок этди.

  Тадбирда Ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши бўлим мудири А.Илмуратова, Ёшлар иттифоқи Нукус шаҳар Кенгаши раиси в.в.б. П.Қазақбаевлар сўзга чиқиб, Ёшлар иттифоқининг мақсад ва вазифалари, Ўзбекистон Республикасининг “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги қонуни мазмун-моҳияти бўйича тушунчалар бериб ўтди.
  Филиал директори Б.Мамбетов сўзга чиқиб ёшлар етакчиси лавозимига номзодлар билан таништириб ўтди. Сайлов натижаларига кўра кўпчиликнинг овози билан И.Джақсымуратовни Филиалнинг ёшлар етакчиси лавозимига тайинланди.

Зиммамдаги масъулиятли вазифани бажаришда куч-ғайратим ва салоҳиятим, бор имкониятимни ишга соламан. Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда фаол иштирокчи бўлиш менга чексиз ғурур бағишлайди. Ўз устимда тинимсиз изланиш ҳамда ёшларни атрофимда бирлаштириб, уларнинг орзу-интилишларини қўллаб-қувватлаш, маслакдош бўлишни бурчим, деб биламан  – дейди И.Джаксымуратов

Тадбир сўнгида талабалар ўзлари қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар