“Депутат ва ёшлар” мавзусида учрашув кечаси бўлиб ўтди

 Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Нукус филиалида “Депутат ва ёшлар” мавзусида ташкил этилган учрашув кечаси бўлиб ўтди.  Учрашувга филиал профессор-ўқитувчилар, хизматкорлар ва талаба ёшлар қатнашди. Филиал Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими мудири А.Шразов сўзга чиқиб, “Депутат ва ёшлар” мавзусидаги учрашув кечасини очиб берди.

  Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2019 йил 27 декабрь куни мамлакат ёшлари билан видеоселектор тарзида ўтказилган йиғилишда белгиланган вазифалар тўғрисида ва  талаба-ёшларнинг мотивациясини ошириш мақсадида муваффақиятга эришиш сирлари тўғрисида айтиб ўтди.        


 Шу масалалар юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати Шарап Отемисов сўзга чиқиб, Президентимиз 2019 йил 27 декабрь куни Тошкент шаҳридаги Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги мактабда ёшлар билан учрашиб, унда ёшлар сиёсати бўйича қатор ташаббуслар илгари сурилганлиги, ёшлар ҳаётидаги муаммолар, долзарб вазифалар муҳокама қилиниб, бугунги кунда уларни қийнаётган энг муҳим масалалар юзасидан мутасаддилар олдига қатор вазифалар қўйилганлигини таъкидлади.

Сўзга Халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгаши депутати Азамат Турданов чиқиб, мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спорт соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, яратилаётган кенг имкониятлар ҳақида батафсил айтиб ўтди. Шунингдек, жаҳон миқёсида муваффақиятларга эришган айрим ўзбекистонлик спортчиларнинг оғир кечган ёшлиги, уларнинг оилавий қийин шароитларда билим олиб, кейинчалик ўз меҳнатлари билан спорт соҳасида чўққиларга кўтарилганлигини ҳаётий  мисоллар билан айтиб ўтди.

Учрашув кечаси давомида депутатлар ўзларининг ҳаёт йўли, халқ вакили бўлгунга қадар ҳамда ҳозирги кундаги фаолияти, ҳозирги ёшлар ҳаётини ўзларининг ёшлиги билан таққослаб, бугунги кунда барча шарт-шароитлар яратилганлиги, мазкур шароитлардан унумли фойдаланиш зарурлигини таъкидлади

Учрашувда жорий йил юртимиз ёшлари ҳаётида туб ислоҳотлар бўлиши зарурлиги, ҳар бир раҳбар ёшларга шахсий ўрнак кўрсатиши кераклиги алоҳида айтиб ўтилди. Мамлакатимизда олиб борилаётган ишларда ёшлар камарбаста бўлиши лозимлиги бўйича муҳим фикрлар билдирилди.

Кеча давомида талаба-ёшлар ўзларининг қизиқтирган саволларига тегишли жавоблар олишди.