Жамиятга энг катта таҳдид бу экстремизм ва терроризмдир

Ўзбекистон азалдан турли миллатга мансуб, турли динларга е’тиқод қилувчи халқлар тинч-тотув яшаган ўлка бўлиб келган.  Аждодларимиз бошқа дин вакилларига  доимо ҳурмат билан муносабатда бўлгани, Ватан тараққиёти йўлида елкадош бўлиб меҳнат қилгани тарихий манбаларда кўп қайд етилган.

Ҳозирги кунда Ўзбекистонда 130 дан зиёд миллат вакаллари тинч-тотув яшамокда. Фуқароларнинг 94% дан зиёди ислом динига е’тиқод қилади. 3,5% га яқин фуқаролар православ динига мансуб бўлиб, қолганларини бошқа конфессия вакилларини ташкиль етади.

Бугунги кунда Ўзбекистон Республикасида 16 диний конфессияга мансуб  2276 диний ташкилот фаолият олиб бормоқда. Улардан 2093 таси исломий, 166 таси христиан, 8 таси яҳудий, 6 таси баҳоий жамоалари, биттадан Кришнани англаш жамияти ва Будда ибодатхонасидир. 

Ушбу диний ташкилотларнинг емин-еркин фаолият олиб бораётгани ҳам юртимизда ҳукм сураётган диний бағрикенгликнинг амалий ифодасидир. Ҳеч шубҳасиз, юртимизда турли соҳаларда еришилаётган барча улкан ютуқларимизнинг замирида жамиятимизда ҳукм сураётган тинчлик ва осойишталик ҳисобланади.

Маълумки, бугун мусулмон оламида мураккаб ижтимоий-сиёсий жараёнлар кечмоқда. Яқин Шарқ ва бошқа ҳудудлардаги қатор мамлакатлар чуқур сиёсий танглик, ижтимоий ва иқтисодий беқарорлик ва қуролли тўқнашувларни бошидан кечирмоқда. Мазкур ҳудудларда гўёки ҳақиқий “исломий давлат” қуриш шиори остида очиқдан-очиқ зўравонлик, инсонийликка зид ваҳшийликларга асосланган амалларга қўль ураётган турли гуруҳ ва жамоалар урчиб кетди.

Аммо унутмайликки, давлатнинг катта ёки кичиклиги, дини ва миллатидан қат’ий назар, тинчлик ва барқарорлик нақадар азиз не’мат еканини яна бир бор исботлаб бермоқда. Сўнгги йилларда ақидапараст оқимлар ёшлар ичидаги фаолиятини меҳнат мигрантларини таъсир доирасига олиш, “ҳужралар” ташкиль етиш, диний екстремистик мазмундаги материалларни електрон кўринишда тарқатиш, интернет орқали тарғибот ўтказиш каби усулларда амалга оширмоқда.

Айниқса, интернет тармоғида ўзини “Ислом давлати” (ИШИД), “Жабҳат ал-Нусра” деб атаб олган террористик ташкилотлар гўёки ислом равнақи йўлида курашаётган “мужоҳид биродарлар гуруҳи” екани ҳақидаги тарғибот-ташвиқот кенг кўламда олиб борилаётгани, бунинг оқибатида дунёнинг кўплаб мамлакатларидан мусулмон ёшлар “ҳижрат” қилиш ва “жиҳод”да иштирок етиб даъвосида Сурия ва Ироқ ҳудудига бориб, ушбу гуруҳ сафига бориб қўшилаётганининг гувоҳи бўлмоқдамиз. 

Афсуски, ёшлар муайян қисми ИШИДни ҳақиқатда ҳам ислом динини бутун дунёга тарқатиш, исломий давлат барпо етган ҳолда дунёда адолат ўрнатишни мақсад қилган ташкилот деб ҳисоблайди. Бундай фикрловчилар Марказий Осиёда, хусусан, Ўзбекистонда ҳам бор екани ҳеч кимга сир емас. Бундай ёшлар юқорида қайд етилган ҳудудларда инсонларга қарши содир етилаётган жиноятларни гўёки халифалик қуриш учун жоиз амаль ҳисоблаб қаттиқ адашмоқдалар.

Аслида, мутаассиб оқим аъзоларининг мақсадлари – “жиҳод”, “ҳижрат”, “шаҳидлик”, “кофир бўлиш” каби диний тушунчаларни сохта талқин қилиш орқали ёшларимизни оиласи ва яқинларининг таъсиридан чиқариш, ўқиш ёки ишидан ажратиб олиш ҳамда уларни қуролли тўқнашувлар кетаётган Сурия, Ироқ, Афғонистон ёки Покистон каби мамлакатларга жўнатиб, манқурт-жангарига айлантиришдан иборат. 

Аслида “ҳижрат” луғатда “кўчиш, бирон нарсадан ажраш, тарк етиш” маъноларини англатади. Истилоҳда Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в) бошчиликларидаги бир гуруҳ мусулмонлар жамоасининг Қурайш тазийқидан қутилиш мақсадида Маккадан Мадинага кўчиб ўтишларига ҳижрат дейилади. 

Ақидапарастлар ёшларни авраб, ислом диёри бўлган, азон айтиладиган, жума ва ҳайит намозлари ўқиладиган, умуман, исломнинг беш арконлари емин-еркин адо етилиб, мусулмончилик амалда бўлган ва фуқаролар тинчлик-хотиржамликда ҳаёт кечираётган Ватанини тарк етишга тарғиб қилмоқда.

Ваҳоланки, ўз юртини ташлаб, ўзга юртларда сарсон-саргардон юриш, манқурт шахслар билан бирлашиб, киндик қони тўкилган юртига қарши қуроль кўтариш айни ислом таълимотига зид ишдир. Инсонларни тинч ва осойишта диёрдан дин номидан қотилликлар ошкора қилинаётган фитна маконларига чорлашдек қабиҳ иш ҳеч қачон “ҳижрат” бўла олмайди.

Диний екстремизм дунёдаги деярли барча мамлакатларда шахс, жамият ва давлатнинг ҳаётий муҳим манфааатларига таҳдид солиб келмоқда. Жумладан, диний екстремистик оқим таркибига кириб қолган шахс:

– оиласи, қариндош-уруғлари ва яқин инсонларидан маҳрум бўлади;

– жамиятдаги ижтимоий мавқеини йўқотади, чуқур илм олиш, яхши касб егаси бўлиш ва ҳаётда муносиб ўрин егаллаш имкониятларидан айрилади;

– ён-атрофидаги жараёнларга шахсий муносабатга ега бўла олмай, воқеликка фақат диний екстремистик оким нуқтаи-назаридан қарашга мажбур бўлади;

– умри қамоқда ёки ўзга юртларда хор-зор ва саргардонликда ўтади, ота-онаси, турмуш ўртоғи ва фарзандлари олдидаги инсоний мажбуриятларини бажара олмайди. 

Екстремистик оқимлар ўз сафига янги шахсларни жалб етишда интернетдаги ижтимоий тармоқлардан кенг фойдаланмоқда. Баъзи ёшларимиз “Интернет” орқали ўзини “Ислом давлати” деб атаётган террорчи ташкилот ақидапараст гуруҳлар таъсирига тушиб қолиши, “Обид қори”, “Абдували қори”, “Рафиқ қори” каби мутаассиб шахсларнинг маърузаларини дискда ёки қўль телефони хотирасида сақлаб, тинглаб юриш ҳолатлари мавжуд.

Айниқса, сўнгги вақтда ҳатто ўсмир ёшдаги болалар Сурия, Ироқ каби мамлакатлардаги жангариларнинг фаолиятини тарғиб қилувчи материалларни телефонда қўлма-қўль қилаётганлари кузатилмоқда.

Вазиятнинг бундай таҳликали ўзгариб бориши республикамизда барча жонкуяр фуқароларидан ҳушёрлик ва огоҳликни кескин оширишларини тақозо етади. Тинчликни сақлаш хушёрлик ва огоҳликни талаб қилади. Афсуски, ҳаётимизда содир бўлаётган ноқонуний хатти-ҳаракатларни кўриб кўрмасликка оладиган, тинчликни сақлаш фақат давлатнинг иши деб ўйлайдиганлар, фарзандларининг тарбияси билан қизиқмайдиган ота-оналар ҳам борлигини қайд етиш лозим.

Ватан оиладан бошланади. Оилада тинчлик бўлса, маҳалла, қишлоқ, шаҳар, вилоят ва ниҳоят мамлакатда осойишталик бўлади, юрт равнақ топади. Фарзандларимизнинг илмий савиялари, касбу-хунарлари билан ахлоқий фазилатларини ҳам ўстириб боришимиз керак. Ёш авлоднинг турли ёт оқимлар таъсирига тушиб қолишини олдини олиш тўғрисида ғамхўрлик фақат ҳукуматимиз ёки таълим муассасаларининг вазифаси емас, балки ҳар бир ота-онанинг ҳам муҳим бурчларидан биридир.

Яна таъкидлаш жоизки, тинчликни улуғ не’мат деб е’лон қилган динимизда бу йўлда нафақат амаль билан, балки сўз билан ҳам зарар келтиришдан қайтарилган.

Шу нуқтаи-назардан, фуқароларимиз юртимизда тинчлик-хотиржамликни авайлаб-асраш йўлида давлатимизнинг мутасадди идоралари томонидан амалга оширилаётган сай’й-ҳаракатларни е’тиқодан қўллаб-қувватлашлари ва қўлидан келганча уларга ёрдам беришлари лозим. Таҳдидларни олдини олишга қаратилган айнан мана шундай чора-тадбирлар ҳисобига юртимиз тинч, диндорларимиз хотиржамликда ибодатларини кўнгилдагидек адо етмоқдалар.

Шу сабабдан юртимизга ғаламислик қилишга ҳаракат қилувчи, гўёки диндорларга тайзиқ қилинмоқда деган туҳмат тарқатаётган кимсаларнинг тегирмонига сув қўйиб қўймаслигимиз ҳам лозим. 

Шундай екан, юртимизда ҳукм сураётган тинч ва осуда ҳаётни асраш, унинг мустақиллиги ва барқарорлигига муносиб ҳиссамизни қўшиш – ҳар биримизнинг, шу азиз Ватанда яшаётган барча фуқароларнинг, давлат ёки жамоат ташкилотида ишлаши, тадбиркор ёки бошқа касб егаси бўлишидан қат’ий назар, енг асосий вазифаларидан бўлиб қолмоғи лозим.