Айни пайтда жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланиши учун замон талабларига мос шарт-шороитлар яратиш, ўқувчи ва талабалар ўртасида ўтказиладиган спорт мусобақалари орқали ёшларда ўз кучи ва иродасини мустаҳкамлаш шунингдек ёшлар орасидан иқтидорли спортчиларни саралаб олиш ишларини тизимли такомиллаштириш бўйича ҳукуматимиз томонидан жуда катта ишлар амалга оширилмоқда.
Шу боис, олий ўқув юртлари талабалари ўртасида «Универсиада-2019» спорт ўйинлари ўтказилиши катта аҳамиятга эга.
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2018 йил 12 октябрдаги 927-сонли буйруғига асосан «Универсиада-2019» ўтказилиб унда спортнинг баскетбол мусобоқаларида Қорақолпоғистон жамоаси вилоятлардан келган жамоалари билан беллашиб:
Коракалпогистон : Хоразм (45-15)
Коракалпогистон : Бухоро (74-27)
Кораколпогистон : Навоий (87-16)
ҳисобларида ғолибликни қўлга киритиб финал босқичига йўлланма олдилар. Шуни айтиш жоизки, бу ғалабага эришишда филиал ассистент ўқитувчиси мураббий Тимур Мамбетжумаев ва жамоада меҳнат қилган талабалар: Толегенов Абужан, Шарашенидзе Омари, Фарходов Жамшидбек, Аманжолов Нурсултан, Тахиров Улуғбек, Убайдуллаев Муҳаммед, Рўзимов Анвар, Қидирниязов Айдосларнинг ҳиссаси катта.
Келгуси финал боскичида ҳам юқори натижаларга эришишда омад тилаб қоламиз.