Shrift o‘lchami

Ko‘rinish

O'ZBEKISTON DAVLAT JISMONIY TARBIYA VA SPORT UNIVERSITETI NUKUS FILIALI
O'ZBEKISTON DAVLAT
JISMONIY TARBIYA VA SPORT
UNIVERSITETI NUKUS FILIALI

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ФУТБОЛ БЎЙИЧА ХХVIII ЧЕМПИОНАТИ УЧУН ЎЙИНЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 май кунги «Ҳудудларда футбол ассоцациялари хизматини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида ва Қорақалпоғистон Республикасида спортнинг футбол турини оммавий турда ривожлантириш, ёшларни спортга кенгроқ жалб қилиш, ёш ўсмирларни футболга таёрлаш, тарбиялаш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, «Арал самалы» футбол клуби учун ишончли захирани шакллантириш, энг кучли жамоаларни аниқлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикасининг футбол бўйича ХХVIII чемпионати учун ўйинлар бўлиб ўтмоқда.

 Қорақалпоғистон Республикасининг футбол бўйича ХХVIII чемпионати доирасида Ажинияз номидаги Нукус давлат педагогика институти ва Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Нукус филиалининг жамоалари ўзаро беллашди.

 Қизғин ва шиддатли ўтган ўйинда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Нукус филиали жамоаси 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

 Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Нукус филиали жамоасин уйинга мураббий И.Абдуллаев таёрлади.

Филиал матбуот хизмати.