ИККИ ҚИЗИМИЗ ЎЗБЕКИСТОН СПОРТ УСТАСИ БЎЛДИ
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Нукус филиали Спорт фаолияти эшкак ишиш груҳининг талабалари, Академик эшкак ишиш бўйича Ўзбекистон Республикаси сайланди терма жамоаси аъзолари Тажибаева Кизжибек ва Отарбаева Гулнурлар 2020 йили спортнинг Академик эшкак ишиш бўйича ўтказилган Ўзбекистон чемпионатларидаги ютуқлари учун Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан спортнинг Академик ешкак ишиш йўналиши бўйича Ўзбекистон спорт устаси унвонига сазовар бўлди.

Шу муносабат билан спортчи қизларни филиал директори Б.Мамбетов, профессор-ўқитувчилар ва талаба-ёшлар табриклади.

Спортчи қизларга бугунги кунда «Қорақалпоғистонга хизмат кўрсатган мураббий» Мамбетназаров Муратбай ва «Халқаро тоифадаги спорт устаси» Мамбетназаров Исламбеклар мураббийлик қилиб келмоқда.
