Shrift o‘lchami

Ko‘rinish

O'ZBEKISTON DAVLAT JISMONIY TARBIYA VA SPORT UNIVERSITETI NUKUS FILIALI
O'ZBEKISTON DAVLAT
JISMONIY TARBIYA VA SPORT
UNIVERSITETI NUKUS FILIALI

Ilmiy-tadqiqot faoliyati

   Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Нукус филиалида талаба ёшларга 6 фан номзоди ва фалсафа докторлари, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон  халқ таълими аълочилари, Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи, спорт устаси ва спорт усталигига номзод профессор ўқитувчилар таълим-тарбия бериб келмоқда. Профессор-ўқитувчиларнинг илмий потенциали – 30%, ўртача ёши – 40 ёшни ташкил этади.    Бугунги кунда филиалда 6 профессор-ўқитувчи мустақил тадқиқотчи сифатида докторлик диссертациялари устида илмий тадқиқотлар олиб бормоқда.

 Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Нукус филиалининг  жисмоний тарбия ва спорт соҳаси бўйича илмий-тадқиқот, ижодий, инновацион фаолиятни ривожлантириш ва олий малакали кадрлар тайёрлаш бўйича стратегик мақсади

-Жисмоний тарбия ва спорт соҳаси бўйича илмий-тадқиқот, ижодий, инновацион фаолиятни  ривожлантириш  ва олий малакали кадрлар тайёрлаш;

-филиалнинг кадрлар сиёсатини амалга ошириш;

-филиални  республикада етакчи  илмий-таълим маркази сифатида намоён бўлишини таъминлайдиган -фундаментал ва амалий илмий-тадқиқотлар, инновацион фаолиятни ривожлантириш;

-филиални халқаро инновацион фаолият маркази даражасига чиқаришга қаратилган.

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбиява спорт университети Нукус филиалининг илмий-тадқиқот, ижодий, инновацион фаолиятни ривожлантириш ва жисмоний тарбия ва спорт соҳаси бўйича олий малакали кадрлар тайёрлаш бўйича вазифалари

– Жисмоний тарбия ва спорт соҳаси бўйича таълим ва илмий жараёнлар бирлигини таъминлаш;
– грант танловлари, турли даражадаги  дастурлар, хўжалик шартномалари асосидаги тадқиқотларда қатнашиш орқали илмий тадқиқотлар ва инновацион фаолиятни диверсификация қилиш доирасини кенгайтириш;
– илмий тадқиқотлар ва инновацион лойиҳалар сифати ва молиялаштирилишини ошириш;
– талабаларни илмий-тадқиқотларга жалб этиш, иқтидорли талабалар билан индивидуал ишлаш доирасини кенгайтириш, уларни магистратура-таянч докторантура-докторантура тизимида мақсадли тарбиялаб бориш ишларини фаоллаштириш;
– юқори малакали илмий, илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш ишлари самарадорлигини ошириш;
– фундаментал, амалий ва инновацион лойиҳалар, давлат грантлари танловига лойиқ, шунингдек ҳўжалик шартномалари асосида бажариладиган илмий-тадқиқот мавзулари спектрини кенгайтириш.