Shrift o‘lchami

Ko‘rinish

O'ZBEKISTON DAVLAT JISMONIY TARBIYA VA SPORT UNIVERSITETI NUKUS FILIALI
O'ZBEKISTON DAVLAT
JISMONIY TARBIYA VA SPORT
UNIVERSITETI NUKUS FILIALI

Жисмоний тарбия ва спорт университети Нукус филиалининг «Орол» спорт клуби томонидан Бадминтон спорт мусобақаси ўтказилди

Жорий йилнинг 24-25-октябр кунлари Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Нукус филиали “Орол” спорт клуби томонидан “Жисмоний тарбия ва спортни кенг тарғиб қилиш орқали зарарли одатларга қарши иммунитетни шакллантириш” номли грант лойиҳаси доирасида спортнинг бадминтон тури бўйича Нукус шаҳар очиқ турнири ташкиллаштирилди. Мусобақада Қорақалпоғистон Республикасининг турли туман ва шахарларидан 11-14 ёш; 15-17 ёш; 18-25 ёш; 25 ёш ва ундан катта ёшдаги 150 га яқин ўсмирлар ва қизлар, талаба-ёшлар, шунингдек катта ёшдаги ҳаваскор спортчилар яккалик, жуфтлик ва аралаш жуфтлик тоифаларида чемпионлик учун беллашишди. Мусобақада энг кучли бадминтончилар шохсупага кўтарилишди ва совриндорлар спорт клуби томонидан тайёрланган диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланди