Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш – ватан тараққиёти ҳамда халқимиз фаровонлигинг гарови»
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Нукус филиалида Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши “Ёшлар қаноти” билан бирга, Ўзбекистон Республикаси конститутцияси қабул қилинганлигина 28 йиллиги ва 9 декабрь Бирлашган миллатлар ташкилоти томонидан Халқаро корупцияга курашиш кунига бағишлаб «Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш – ватан тараққиёти ҳамда халқимиз фаровонлигинг гарови» мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Учрашувга ЎзМТДП ҚР Кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Бантлик ва мехнат муносабатлари вазирлиги ходимлари Р.Арзиев, Л.Абдимуратов, Х.Кабулов, Н.Кутлымуратова, Р.Сатимов, Н.Есемуратов, Р.Арзиев ва филиал профессор-уқитўвчилари, ходимлар, талаба ёшлар қатнашди.

Учрашўвни Филиали Ёшлар билан ишлаш ва манавият ва маърифат бўлими раҳбари А.Шразов олиб борди.
Сўзга чикканлар Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлактимизда энг олий юридик кучга эга бўлган ҳуқуқий ҳужжат бўлиб ҳисобланади.

Конституция аввало инсон ва фуқаро ҳуқуқлари, эркинликларини мустаҳкамловчи ва кафолатловчи, шунингдек ижтимоий тузум асосларини, бошқарув шакли ва давлат тузилиш асосларини, уларнинг ваколатлари ва ўзаро муносабатларини белгилайди.
Биз Конституциямизни халқчил конституция деб аташимиз мумкин.
Боиси Конституциянинг яратилиш тарихига назар солсак ҳам, унда Конституция лойиҳасини яратишда ҳам, уни қабул қилишда ҳам бевосита халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган қоидаларининг, халқ манфаатининг барча нарсадан устунлиги, инсон, унинг ажралмас ҳуқуқларининг энг олий қадрият сифатида эътироф этилганлигини кўришимиз мумкин.

Конституция нормаларини ҳаётга тадбиқ этиш ва тўлиқ ижросини таъминлаш мақсадида қонунлар ва бошқа қонун ости ҳужжатлари қабул қилинмоқда.
Биз бугунги кунда асосий қомусимизнинг ҳар бир моддасида белгилаб берилган нормаларнинг амалда таъминланаётганлигини кўришимиз мумкин.
Тадбир довомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 май куни қабул қилинган N ПФ-5729 сонли Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги фармоннинг мазмун мохияти билан таништирилди.
Кейинги йилларда мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш соҳасида муҳим ташкилий-ҳуқуқий ислоҳотлар амалга оширилди. Аҳолининг ҳуқуқий онги ваҳуқуқий маданиятини оширишга, жамиятда коррупцияга муросасиз муносабатни шакллантиришга йўналтирилган тизимли чоралар кўрилди.

Ислоҳотларни амалга ошириш доирасида фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоя қилинишини, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти очиқлигини, жамоат ва парламент назоратини таъминлаш механизмлари такомиллаштирилди, шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва суд органлари фаолиятининг ҳуқуқий асослари ислоҳ қилинганлиги таъкидланди.

Учрашув сўнгида партиямиз “Ёшлар қаноти” томонидан амалга оширилган ишлар билан яқиннан таништирилди ва бирга янада яқинроқ ишлаш учун клуб ташкил этиш таклиф этилди. Таклиф ёшлар томонидан мақулланиб партиямизга аъзо бўлиш истагини билдиришди.
