БИЗ ЁТ ҒОЯЛАРГА ҚАРШИМИЗ
Жорий йилнинг 29 апрель санасида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Нукус филиали талаба-ёшлари орасида жамиятимиз учун ёт ғояларга қарши иммунитетни шакиллантириш мақсадида филиалнинг Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими ҳамда Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти ташаббуси билан “Динлараро бағрикенглик аждодларимиздан мерос бўлган қадрият”, “Мен диний экстремизм ва терроризимни қандай тушунаман?” мавзуларида расм чизиш бўйича плакатлар танлови, шунингдек, “Одам савдоси – давр муаммоси» мавзусида иншолар танлови бўлиб ўтди. Танловда филиал талаба-ёшлари фаол иштирок этиб, ғолиблар фаҳрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
