Cпортнинг футбол тури бўйича директор кубоги мусобақаси ташкил этилди
2021 йил 1-29 апрель кунлари оралиғида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Нукус филиали талаба-ёшлари орасида “Спорт билан оғусиз ҳаёт сари” шиори остида спортнинг футбол тури бўйича директор кубоги мусобақаси ташкил этилди. Мусобақага жами 18 та жамоа иштирок этиб, 180 нафардан ортиқ ёшлар қамраб олинди. Мусобақанинг финал босқичи жорий йилнинг 29 апрель куни “Туран” марказий уйингоҳида ташкил этилиб, филиалнинг “Сиртқи бўлим” ҳамда “3-босқич талабалари” жамоаси ўз аро беллашди. Мусобақа якунида “Сиртқи бўлим” жамоаси 2:1 ҳисобида устун келиб, кубокни қулга киритди. Ғолиб ҳамда фаол иштирокчилар диплом, фаҳрий ёрлиқ ва совғалар билан тақдирланди.

