Shrift o‘lchami

Ko‘rinish

O'ZBEKISTON DAVLAT JISMONIY TARBIYA VA SPORT UNIVERSITETI NUKUS FILIALI
O'ZBEKISTON DAVLAT
JISMONIY TARBIYA VA SPORT
UNIVERSITETI NUKUS FILIALI

2021-2022 ЎҚУВ ЙИЛИГА ЭҲТИЁЖМАНД ОИЛАЛАРДАГИ ХОТИН-ҚИЗЛАР УЧУН ОЛИЙ ТАЪЛИМГА АЖРАТИЛАДИГАН ДАВЛАТ ГРАНТЛАРИ СОНИ ИККИ МИНГТА ЭТИБ БЕЛГИЛАНДИ

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан 2020 йил 23 июндаги 402-сон қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Қарорга кўра:

 – эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар учун олий таълимга ажратиладиган давлат грантлари сонини икки бараварга ошириш орқали икки мингтага етказилди;

 – тавсиянома олиш учун талабгор доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича Туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлиш бўлимига электрон шаклда мурожаат қилишлари имконияти яратилди;

 – тавсиянома белгиланган мезонларга мос келган эҳтиёжманд оилалардаги барча талабгор хотин-қизларга бир йил муддатга берилиши белгиланди.

Шунингдек, оиланинг эҳтиёжмандлик даражасини «Темир дафтар» ва «Аёллар дафтари»га киритилган оилаларнинг қиз фарзандлари ҳамда «Ёшлар дафтари»га киритилган хотин-қизлар тўғрисидаги маълумотлар орқали аниқлаш тартиби жорий этилди.

Манба: (Edu.uz)