«РЕСПУБЛИКА ЁШЛАР ОВОЗИ » ФЕСТИВАЛИ ЯКУНЛАНДИ

Қорақалпоғистон Республикаси бўйлаб бир вақтнинг ўзида давом этган “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида ўтказилган ёшлар фестивали лойиҳаларига жами 230 минг нафар ёшлар жалб этилди.

Фестивалга фаол қатнашувчилар тақдирланди ва якуний гала-концерти Қорақалпоғистон Республикаси И.В.Савицкий номидаги давлат санъат музейи  майдонида мушакбозлик шоуси аҳоли, айниқса ёшларга қувонч бағишлади.

Мазкур фестивал ҳаяжонли онлари, бугунги ёшларнинг дидига хос креатив лойиҳалари, ўзгача ғояларга бой намойишлари билан ўзгача шукуҳда ўтказилди.

 

Филиал Матбуот хизмати.