БИЗНИНГ ФАХРИМИЗ

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Нукус филиали Психология (спорт) йўналиши 1-босқич талабаси «2021 йил Токио шаҳрида (Япония) бўлиб ўтадиган ХХХII ёзги Олимпия ўйинлари лицензиясини қўлга киритган Зайнаб Дайыбекова 2015 йилдан буён спортнинг қиличбозлик тури билан мунтазам шуғулланиб келмоқда. Қиличбозлик спорт тури бўйича Ўзбекистон Республикаси терма жамоаси асосий таркиб аъзоси З.Дайыбекова мусобақаларда юксак натижаларга эришиб келмоқда.

         У 2018 йил давомида Дубай шаҳрида ўсмирлар ва қизлар ўртасида ўтказилган қиличбозлик бўйича Осиё чемпионатида III ўрин, 1999 йилда туғилган ва ундан кичик бўлган ўсмирлар ва қизлар ўртасида спортнинг қиличбозлик йўналиши бўйича Ўзбекистон чемпионатида I ўрин, Таиланд давлати Бангкок шаҳрида ўсмирлар ва қизлар ўртасида қиличбозлик бўйича “Осиё кадет цикли доирасида – 2018” турнирида III ўринларни эгаллаган ва диплом билан тақдирланган ва 2018 йил Тошкент шаҳрида ўсмирлар ва қизлар ўртасида қиличбозлик сабля йўналиши бўйича Жаҳон Кубогида жамоавий II ўринни эгаллаган ва бронза медали билан тақдирланган.     

  

         2019 йил давомида Тошкент шаҳрида ўсмирлар ва қизлар ўртасида қиличбозлик тури бўйича Ўзбекистон чемпионатида I ўрин, Иордания давлати ўсмирлар ва қизлар ўртасида қиличбозлик бўйича Осиё чемпионатида III ўрин, Тошкент шаҳрида ўсмирлар ва қизлар ўртасида қиличбозлик сабля йўналиши бўйича Ўзбекистон чемпионатида I ўринларни эгаллаган ва диплом билан тақдирланган. Тошкент шаҳри ўсмирлар ва қизлар ўртасида қиличбозлик бўйича Кадет Марказий Осиё чемпионатида I ўринни эгаллаган ва олтин медал билан тақдирланган. Тошкент шаҳри ўсмирлар ва қизлар ўртасида қиличбозлик бўйича Ўсмирлар Марказий Осиё чемпионатида I ўринни эгаллаган ва олтин медал билан тақдирланган. Тошкент шаҳрида катталар ўртасида қиличбозлик тури бўйича Марказий Осиё чемпионатида I ўринни эгаллаган ва олтин медал билан тақдирланган. Тошкент шаҳрида ўсмир қизлар ўртасида қиличбозлик сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубогида I ўринни эгаллаган ва олтин медал билан тақдирланган. Тошкент шаҳрида ўсмир қизлар ўртасида қиличбозлик сабля йўналиши бўйича  Жаҳон кубогида жамоавий III ўринни эгаллаган ва бронза медал билан тақдирланган.

         2020 йилнинг ўзида Алжир давлатида 20 ёшгача бўлган спортчи қизлар ўртасида қиличбозлик сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубогида II ўринни эгаллаган ва кумуш медал билан тақдирланган. Тошкент шаҳрида катталар ўртасида қиличбозлик сабля йўналиши бўйича Ўзбекистон чемпионатида II ўрин, Тошкент шаҳрида катталар ўртасида қиличбозлик сабля йўналиши бўйича Ўзбекистон чемпионатида жамоавий I ўринни эгаллаган ва Тошкент шаҳрида қиличбозлик сабля йўналиши бўйича Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси Кубогида I ўрин, Тошкент шаҳрида қиличбозлик бўйича Ўзбекистон Кубогида I ўрин, Тошкент шаҳрида қиличбозлик бўйича Ўзбекистон кубогида яккалик баҳсларда I ўрин, жамоавий баҳсларда эса II ўрин, Тошкент шаҳрида қиличбозлик бўйича Ўзбекистон кубогида I ўринларни эгаллагани учун диплом билан тақдирланган. 2021 йилнинг ўзида Тошкент шаҳрида қиличбозлик бўйича 2001 йилда туғилган ва ундан кичик бўлган спортчилар ўртасида ўтказилган Ўзбекистон чемпионатида I ўринни эгаллаган ва диплом билан тақдирланган. Шу йилнинг ўзида Болгария давлатининг София шаҳрида қиличбозлик бўйича ўсмирлар ўртасида Жаҳон кубогида  III ўринни эгаллаган.

Зайнаб Дайыбекова 2017 йил 9-10 сентябр кунлари спортнинг қиличбозлик тури бўйича Таиланд давлатининг Бангкок шаҳрида ўтказилган Осиё чемпионатида фахрли III ўринни қўлга киритгани Ўзбекистон қиличбозларининг халқаро мусобақадаги дастлабки ғалабаси ҳисобланади. Унинг ушбу натижаси Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи давомида муносиб баҳоланиб, «Нексия 3» автомобили билан тақдирланди. Шу билан бирга, 2018 йил БААнинг Дубай шаҳрида ўтказилган ўсмирлар ва қизлар ўртасида қиличбозлик бўйича Осиё чемпионатида III ўринни эгаллади ва Зайнабнинг спортдаги ютуқлари юртбошимиз томонидан яна бир маротаба юксак баҳоланиб, «Спарк» автомобили билан тақдирланган. У Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги билан ҳамкорликда ўтказилган «Миллий спорт мукофоти – 2019» танловида «Йилнинг ёш ва истиқболли спортчиси» номинацияси ғолиби бўлди Зайнаб Дайыбекова 2019 йили спортнинг қиличбозлик тури бўйича Ўзбекистон спорт устаси унвонига ва 2020 йили Халқаро тоифадаги Ўзбекистон спорт устаси унвонига эга бўлди.

 

ЎзДЖТСУ Нукус филиали Матбуот хизмати.