ВАЗИР ЎРИНБОСАРИ ФИЛИАЛИМИЗДА

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2021-йил 16-июнь куни «Олий таълим соҳасидаги ислоҳотлар натижадорлиги ҳамда янги ўқув йилига тайёргарлик жараёнлари тўғрисида» ўтказилган видеоселектор йиғилишининг 34-сонли баёни асосида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021-йил 13-август кунги 342-сонли буйруғи билан олий таълим муассасаларининг 2021/2022 ўқув йилига тайёргарлик ҳолатини жойларга чиқиб ўрганиш мақсадида Ишчи гуруҳлар ташкил этилиб, масъуллар томонидан жойлардаги ОТМларнинг янги ўқув йилига тайёргарлик жараёнлари ўрганилмоқда.

Мазкур буйруқ асосида жорий йилнинг 16-август куни Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари С.Бузрукхонов Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Нукус филиалида бўлиб, филиалнинг янги ўқув йилига тайёргарлик ишлари билан яқиндан танишди ва таклиф ва тавсияларини билдириб ўтди.                                                                                           

Филиал Матбуот хизмати.