Logo
O`zbekiston davlat jismoniy tarbiya va sport universiteti Nukus filiali

МЕҲНАТИ МУНОСИБ ЭЪТИРОФ ЭТИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 майдаги “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик нишони билан мукофотлаш тўғрисида”ги Фармонига кўра Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Нукус филиали директори Мамбетов Байрам Жақсимуратович, директорининг ўқув ва тарбия ишлари бўйича ўринбосари Утемуратов Бахрам Бекмуратович, таълим сифатини назорат қилиш бўлими бошлиғи Рамазанов Медетбай Бахытбаевич, филиал ўқитувчиси Наўбетуллаев Тлеўбай Толыбаевичлар “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик нишони билан мукофотланди. Филиалда замонавий таълим сифатини ошириш, талабаларга спорт ва фан уйғунлигини ургатишта уларнинг катта хизматлари борлигини алоҳида эътироф этамиз.

Энг улуғ, энг азиз айёми арафасида ушбу юксак мукофот соҳибларини яна бир бор табриклаб, узоқ умр, мустаҳкам саломатлик ва келгуси ишларида улкан муваффақиятлар тилаймиз.

Филиал Матбуот хизмати.