«Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги» эсдалик кўкрак нишони тантанали равишда топширилди
Мамлакатимизда янги демократик давлат, фуқаролик жамияти барпо этиш йўлида ўтган даврда амалга оширилган улкан ишлар, эришилган юксак натижаларда, ҳеч шубҳасиз, ҳаётимизнинг турли соҳа ва тармоқларида фидокорона меҳнат қилаётган юртдошларимизнинг беқиёс ҳиссаси бор.
|
|
|
|
Бундай олижаноб инсонларнинг эл-юрт олдидаги хизматларини эътироф этиш ва муносиб тақдирлаш ватандошларимиз, айниқса, ёшларимизни юксак марралар сари руҳлантириш, улар қалбида Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғуларини кучайтиришда муҳим аҳамият касб этади.
|
|
|
|
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан таъсис этилган «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги» эсдалик кўкрак нишони билан Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Нукус филиалида фаолият юритадиган ходимлар ҳам тақдирланди.
Филиал Матбуот хизмати.





