Кексалар мамлакатимизда доимо эътибор ва эъзозда

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Кекса авлод вакилларининг жамиятдаги ўрни ва ижтимоий фаоллигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2019 йил 27 сентябрь кунги қарорига ҳамда тегишли мажлис баёнига асосан “Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш – халқимизга хос эзгу фазилат” ғояси остида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида «Кексалар ҳафталиги» ўтказилмоқда.

Ҳафталик доирасида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Нукус филиали талаба ёшлари билан жисмоний тарбия соҳасида меҳнат қилиб, бугунги кунда ҳурматли нафақада кексалик гаштини сураётган меҳнат нуронийлари билан филиалнинг талаба ёшларининг учрашуви ташкил этилди.

Учрашувда меҳнат нуронийлари талаба ёшларга ўзларининг ҳаёт йўллари ва бу соҳанинг ўзига хос томонлари ҳақида маълумотлар берди. Талаба ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга меҳнат нуронийларидан жавоблар олди.

Филиал Матбуот котиби.