Logo
O`zbekiston davlat jismoniy tarbiya va sport universiteti Nukus filiali

ФИЛИАЛНИНГ АЁЛЛАР ЖАМОАСИ ҒОЛИБ

Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 1999 йил 27 майдаги “Ўзбекистон жисмоний тарбия ва спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 271-сонли, шунингдек, Федерациянинг жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантириш Концепциясида белгиланган  вазифалар ижросини таъминлаш, касаба уюшмаси тасарруфидаги корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият кўрсатаётган  ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш орқали мехнат фаолияти самарадорлигини оширишга кўмаклашиш, ходимларни турли касб касалликларидан  спорт ва соғлом турмуш тарзи асослари орқали мухофаза қилиш, аҳоли ва ёшларни жисмоний тарбия ҳамда спортнинг оммавий турларига қизиқишларини кучайтириш, ишчи-ходимларнинг спорт ва жисмоний тарбия кундалик иш жарёнини бир бўлагини ташкил қилиши зарурлиги бўйича кўникмаларни шакллантириш мақсадида “11 ноябрь –Ўзбекистон касаба уюшмалари куни” байрамига бағишлаб касаба уюшмаси тасарруфидаги корхона, ташкилот ва муассасаларда  фаолият кўрсатаётган барча ходимлар  ўртасида ўтказилган “Спорт- саломатлик гарови” шиори остида республика спартакиадасининг Нукус шаҳар босқичида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Нукус филиалининг аёллар жамоаси спортнинг волейбол туридан 1-ўринни эгаллаб республика спартакиадасининг кейинги босқичига чиқти.

Филиалнинг аёллар жамоасига Республика спартакиадасининг кейинги босқичида омад тилаймиз.

Филиал Матбуот котиби.