Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Нукус филиалига 1-курсга қабул қилинган талабаларнинг ота-оналари билан учрашув ташкил этилди

Учрашувда филиалнинг масъул ходимлари томонидан талабаларнинг ота-оналарига кредит-модуль тизимига ўтиш нима учун керак? унинг мақсади, моҳияти ва афзаллик томонлари, кредит-модульининг ўзи нима эканлиги ҳақида маълумот бериб ўтилди.

Кредит-модуль тизимининг асосий вазифалари сифатида қуйидагилар эътироф этилади:
— ўқув жараёнларини модуль асосида ташкил қилиш;— битта фан, курс (кредит)нинг қийматини аниқлаш;
— талабалар билимини рейтинг бали асосида баҳолаш;
—талабаларга ўзларининг ўқув режаларини индивидуал тарзда тузишларига имкон яратиш;
— таълим жараёнида мустақил таълим олишнинг улушини ошириш;
таълим дастурларининг қулайлиги ва меҳнат бозорида мутахассисга қўйилган талабдан келиб чиқиб ўзгартириш мумкинлиги ҳақида маълумотларга эга бўлди.

Филиал Матбуот хизмати.