Солиқларни бўлиб-бўлиб тўлаш имкони берилади

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–722-cон, 14.10.2021 й.) Президент томонидан имзоланди.

🔰 Қонун билан Солиқ кодексига бир қатор ўзгартиришлар киритилди.

☑️ Хусусан, Кодекснинг 378-моддасига киритилган ўзгартиришларга кўра, солиқ тўловчининг Ўзбекистон Республикасининг профессионал (касб-ҳунар мактаблари, коллежлар, техникумлар) ва олий таълим ташкилотларида таълим олиш (ўзининг, шунингдек 26 ёшга тўлмаган фарзандларининг ёки эрининг (хотинининг) таълим олиши) учун йўналтириладиган даромадлари солиққа тортилмайди (илгари ушбу имтиёз фақат олий таълим бўйича татбиқ этилган).

Манба: huquqiyaxborot

Филиал Матбуот хизмати.