“Ўзбекистон спорт фахрийси” кўкрак нишони топширилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 июлдаги “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида”ги ПҚ-3133-сон қарори асосида мамлакатимизнинг турли соҳаларидаги кўп йиллик ҳалол ва самарали меҳнати, оилалар мустаҳкамлигини сақлаш, ёшларни она-Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялашдаги фидокорлиги учун кўплаб юртдошларимиз ушбу кўкрак нишони билан тақдирланиб келмоқда.

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Нукус филиалида ёш авлоднинг интеллектуал ва маънавий салоҳиятини юксалтириш, уларни она Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида соғлом ва баркамол этиб вояга етказишга қўшган салмоқли ҳиссаси, жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, мамлакатимизнинг халқаро спорт майдонларида муносиб иштирок этишидаги жонкуярлиги билан жамоат ишларида фаол иштирок этиб келаётган «Спорт ўйинлари» кафедраси ўқитувчиси.

1998-2005 йиллари футбол бўйича Ўзбекистон чемпионатлари ва Кубоги мусобоқаларида юқори лига  ўйинларида ҳакамлик этган. Тайёрлган ва босчилиқ этган футбол терма жамоалари Ўзбекистон миқиёсида ўтказилган ўйинларда чемпионликни қўлга киритган.

2005-2016 йиллари Қорақалпоғистон Республикаси “Мини футбол” ассоциацияси ва ҳакамлар қўмитасига босчилик этган. Спортнинг футбол тури бўйича ўқувчи-ёшларга спорт амалиётларини ўргатиб, футболни ривожлантиришга ўз ҳиссасини қўшиб келган тажирибали устоз Абдуллаев Ислам Махмудович ва филиалнинг «Якка кураш ва табиий фанлар» кафедраси ўқитувчиси шогирдлари Ўзбекистон ва Халқаро турнирларда совринли ўринларни эгаллаган.

Педагогик фаолияти давомида 1 та дарслик, 1 та монография, 2 та ўқув қўлланма, 6 та услубий қўлланма, 3 та методик қўлланмалар чиқарган ва халқаро илимий журналларда, ОАК журналларда бир қанчо мақолалари чоп этилган, бокс бўйича мураббий Ниязов Аскарбай Толыбаевичлар янги йил арафасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 июлдаги ПҚ-3133-сон қарори асосида Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси қошидаги Ўзбекистон спорт ташкилотлари фахрийлари Кенгаши томонидан “Ўзбекистон спорт фахрийси” кўкрак нишони билан тағдирланди.

Жорий йилнинг 30-декабрь куни филиалимизда «Спорт ўйинлари» ва «Якка кураш ва табиий фанлар» кафедралари ўқитувчилари Ислам Абдуллаев ва Аскарбай Ниязовларга “Ўзбекистон спорт фахрийси” кўкрак нишони  билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда филиалнинг Ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Б.Утемуратов, “Спорт фаолияти” факультети декани Р.Шаниязов ва бошқалар сўзга чиқди.

Филиал Матбуот хизмати.