Украинадан қайтган талабалар ўқишини 15 мартдан эътиборан соддалашган тартибда кўчириш бошланди

Давлатимиз раҳбари раислигида 4 март куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириққа биноан Украинадан қайтиб ўқишини Ўзбекистонда давом эттириш истаги бўлган талабаларнинг ҳужжатлари ҳудудий ишчи гуруҳлар томонидан қабул қилинмоқда.

Бу жараёнда талабалар яшаш ҳудудларида ташкил этилган ишчи гуруҳларга (иловада) мурожаат қилишлари ва батафсил маълумот олишлари сўралади.

Маълумот ўрнида, шу кунга қадар Олий ва ўрта махсус таълим ҳамда Ташқи ишлар вазирликларига ушбу масалада мурожаат қилган фуқароларнинг, хусусан талабаларнинг хорижий таълим муассасалари ва яшаш ҳудудлари кесимида рўйхати шакллантирилиб, ҳудудлардаги ишчи гуруҳларга юборилди.

Филиал Матбуот хизмати.