Logo
O`zbekiston davlat jismoniy tarbiya va sport universiteti Nukus filiali

Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлиси бўлиб ўтди

Унда Олий ва ўрта махсус таълим вазири А. Тошқулов олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабаларни турар жойлар билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида ахборот берди.

Ҳисоботда сўнгги йилларда республикада ёшларнинг олий таълим билан қамрови ошиб бориши билан бир қаторда ётоқхоналарга бўлган эҳтиёж ҳам ортиб борганлиги атрофлича таҳлил этилди.

Хусусан, 2020 йилда давлат олий таълим муассасаларида умумий қуввати 60 минг ўринли 228 та талабалар турар жойлари мавжуд бўлиб, эҳтиёжнинг 28 фоизи таъминлангани, қўшимча 149 минг ўринли талабалар турар жойига талаб мавжуд экани қайд этилди.

  Шунингдек, 2022 йилда олий таълим муассасаларида 20 850 ётоқ ўрин яратилиши ва таъминланиш даражаси 47 фоизга етказилиши, бугунги кунда эса дастлабки 550 ўринли ётоқхона фойдаланишга топширилганига алоҳида тўхталинди.

Вазир ўз навбатида, Президент томонидан мазкур муаммони босқичма-босқич, лекин жадал ечими бўйича ўзига хос тизим яратилганини таъкидлаб, жумладан талабалар турар жойларини ўз маблағлари ҳисобидан қурган маҳаллий тадбиркорларга бино умумий майдонининг 20 фоиздан ошмаган қисмига бўлган мулк ҳуқуқини тадбиркорга ўтказиш бўйича катта ҳужжатга имзо қўйилганини айтиб ўтди.

Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини эркин келишиладиган 4 та шарт асосида молиялаштириш бўйича 1 нафар талаба учун бир йилга бериладиган субсидия миқдори таҳлилий маълумотлар асосида батафсил очиб берилди.