Logo
O`zbekiston davlat jismoniy tarbiya va sport universiteti Nukus filiali

Қабул_2022

 

Онлайн рўйхатдан ўтиш бугундан бошланди

Бугун, 20 июнь куни 2022/2023 ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш бошланди.

Бунда абитуриентлар телефон рақамини авторизациядан ўтказиб, паспорт, доимий яшаш манзили ва тугатган таълим муассасаси бўйича маълумотларни киритишлари, шунингдек, имтиёзлари мавжуд бўлса, уларни текширишлари ҳамда чет тилидан миллий ёки халқаро сертификатини ҳам юклашлари мумкин.

Таълим йўналишларини эса 2022-2023 ўқув йили учун қабул параметрларининг таълим тиллари бўйича тақсимоти тасдиқланганидан сўнг танлаш мумкин бўлади.

Рўйхатга олиш:

Давлат тест марказининг my.dtm.uz сайти;

Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали амалга оширилади.

Рўйхатга олиш 20 июлга қадар (шу куни ҳам) давом этади.

Чет тилидан касбий (ижодий) имтиҳон ўтказиладиган бакалавриат таълим йўналишларига рўйхатга олиш эса 10 июлга қадар (шу куни ҳам) бўлиб ўтади.

👉 (https://youtu.be/v1bzwnBPaxI)@eduuz (https://t.me/eduuz)