Филиалда “Жаҳолатга қарши маърифат” ва “Илмдан бошқа нажот йўқ” мавзусида тарғибот тадбири ўтказилди
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Нукус филиалида талаба-ёшлар иштирокида “Жаҳолатга қарши маърифат” шиори остида “Илмдан бошқа нажот йўқ” мавзусида тарғибот тадбири ўтказилди. Тадбирга Нукус Мухаммад ибн Ахмад аль Беруний Ислам билим юрти ўқитувчиси Е.Низаматдинов ва филиал профессор-ўқитувчилари, ишчи ходимлар ва талаба ёшлар қатнашди.

Тадбирни, филиал Ўқув ва тарбия ишлари бўйича директор ўринбосари Б.Утемуратов очиб берди ва ўз сўзида, 2017 йилнинг 19 сентябрь куни БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида муҳтарам Юртбошимиз жаҳон ҳамжамиятига республикамизда амалга оширилаётган туб ислоҳотлар ҳамда хавфсизликка раҳна солаётган муаммоларга тўхталиб, диний экстремизм ва терроризм таҳдиди сўнгги йилларда кучайиб бораётганлиги, унга қарши курашишнинг куч ишлатиш йўли ўзини оқламаётганлигини алоҳида таъкидлаб ўтилганлиги ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 апрель кунги “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ-5416-сонли қарорида белгиланган “Жаҳолатга қарши маърифат” улуғвор ғоя остида тарғибот ишларини олиб бориш бўйича Нукус шаҳар ҳокимлигининг
2021 йил 15 январдаги режаси тасдиқланганлиги, мазкур режа асосида тарғибот тадбирлари ташкил этилганлиги тўғрисида айтиб ўтди.
Тадбир давомида Нукус Мухаммад ибн Ахмад аль Беруний Ислам билим юрти ўқитувчиси Е.Низаматдинов сўзга чиқиб, бугинги кундаги муоммолар тўғрисида, айрим диний-экстремистик оқимларнинг бузғинчи ғоялари ёшлар келажагига салбий тасири, юрт равнақи йўлидаги фаолиятдан чалғиши, жамиятдаги маънавий-руҳий муҳитнинг бузилишига билимсиз, ўз мустақил фикрига эга бўлмаган айрим ёшлар уларнинг қармоғига илиниб қолаётганлиги сабаб бўлаётганлиги ҳақида тушинчалар бериб ўтди.
Тарғибот тадбири давомида талаба-ёшлар ўзларининг қизиқтирган саволларига тегишли жавоблар олишди.