Амир Темур таваллудининг 685 йиллиги муносабати билан ўтказилди

2021 йил 9 апрель куни Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Нукус филиали конференц залида буюк саркарда Амир Темур таваллудининг 685 йиллиги муносабати билан тарғибот кечаси ташкил этилди.


Кечада Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети тарих факультети ассистент ўқитувчиси Нурбек Аллабергенов, филиал Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими мудири Анвар Шразов, Филиал Ёшлар етакчиси И.Джақсымуратов иштирок этиб, талаба-ёшларга буюк саркарда Амир Темур ҳақида маълумотлар берди. Кеча давомида талаба-ёшлар ўзларининг қизиқтирган саволларига тегишли жавоблар олишди.