СПОРТ УСТАЛАРИНИНГ САФИ КЕНГАЙМОҚТА

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Нукус филиали талабалари Шахло Вапаева, Гўзал Аллаярова ва Дилфуза Ўсербаевалар 2001-2003 йили туғилган ёшлар орасида спортнинг аёллар кураши тури бўйича ўтказилган Ўзбекистон чемпионатида чемпион бўлгани учун Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан эркин кураш бўйича спорт устаси унвонига сазовар бўлди.

Шу муносабат билан спорт устаси унвонига сазовар бўлган Шахло Вапаева, Гўзал Аллаярова ва Дилфуза Ўсербаеваларни соҳадаги эришган ютуқлари билан филиалнинг профессор-ўқитувчилари ва талаба ёшлари томонидан табриклаш маросими бўлиб ўтти.

 Спортчиларга бугунги кунда профессор-ўқитувчилардан Қорақалпоғистонга хизмат кўрсатган Мухтарходжа Казаев ва биринчи даражали тренер Азамат Примбетовлар устозлик этиб келмоқда.