«ЗАКОВАТ» ИНТЕЛЛЕКТУАЛ ЎЙИНИ ЎТКАЗИЛДИ
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Нукус филиалининг Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими ва филиал Ёшлар иттифоқи бошланғич етакчиси ташаббуси билан «Спорт тўрлари» факультетининг 1-2-3-курс талабалари ўртасда иқтидорли, илмга чанқоқ ва билимдон ёшларни саралаб олиш мақсадида “Заковат” интеллектуал ўйини ўтказилди.
Иштирокчи жамоаларидан кучли билим ва иқтидор талаб этиладиган интеллектуал ўйин якунида 2-курс талабалари «Олимп+» жамоаси 1-ўрин, 1-курс талабалари ««МШБТ 08-20» жамоаси 2-ўрини ва 1-курс талабалари «Красавчиклер» жамоаси 3-ўринни қўлга киритишди.
Ғолиб ва фаол иштирок этган жамоалар Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Нукус филиали директори томонидан диплом ва Фахрий ёрлиғлар билан тағдирланди.