ФИЛИАЛНИНГ ВОЛЕЙБОЛЧИ ЎҒИЛ БОЛАЛАР ЖАМОАСИ МУТЛОҚ ҒОЛИБ

Жорий йилнинг 7-10 июнь кунлари Қорақалпоғистон Республикасининг барча шаҳар ва туманларида “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида ёшлар фестивали доирасида жойларда бўлиб ўтаётган турли ҳил тадбирларда республикамиз ёшлари қаторида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Нукус филиали ёшлари ҳам фаол иштирок этмоқта.

Ўғил болалар жамоалари орасида спортнинг волейбол тури бўйича ўтказилган спорт  мусобақаларида филиалимиз талаба ёшларидан тузилган филиал терма  жамоаси барча рақиб жамоаларин доғда қолдириб мутлақ ғолибликни қўлга киритди ва якунда шохсупанинг энг яуқори поғонасига кўтарилди.

Филиалимиз терма жамоасини эришган ютуғи билан табриклаймиз. Жамоани спорт мусобақасига профессор-ўқитувчилардан Т.Наўбетуллаев ва Б.Табынбаевлар таёрлади.

Аввал хабар берганимиздек филиалимизнинг волейболчи қизлари жамоаси учинчи ўринни эгаллаган эди. Қизлар жамоасини профессор-ўқитувчилардан М.Юлдашева таёрлади.  

Филиал Матбуот хизмати.