“ҚУВНОҚЛАР ВА ЗУККОЛАР” ЎЙИНЛАРИДА ФИЛИАЛ ЁШЛАРИ ФОАЛ

Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида 2019 йил 19 мартда ўтказилган «Ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маъданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишини ошириш бўйича 5 та муҳим ташаббусни тадбиқ этиш ҳақида»ги видеоселектор мажилисининг 12-сон баённомаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 октябрдаги «Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимини топиш бўйича тадбиқ этилиши лозим бўлган чора-тадбирлар ҳақида»ги 73-сон баёнининг 97-бандига асосан, 2021 йил Бўзатов туманида «Республика ёшлар овози» фестивалини ташкил этиш белгиланган эди.
Мазкур фестивалнинг финал босқичи жорий йилнинг 7-10 июнь кунлари Нукус шаҳри ва Бўзатов туманида тантанали тарзда ўтказилмоқда.
Нукус шаҳрида ўтказилган фестиваль тадбирларида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Нукус филиалининг талаба-ёшлари ҳам республикамизнинг барча ёшлари қаторида ўзларининг фаоллигини кўрсатмақталар.
Фестиваль доирасида ўтказилган “Қувноқлар ва зукколар” ўйинларида ҳам филиалнинг талаба-ёшларидан тузилган жамоа ҳам муносиб иштирок этишди.
Фестиваль давом этмоқда…

Филиал Матбуот хизмати.