«ҚУВНОҚЛАР ВА ЗУККОЛАР» ДА ФИЛИАЛ ЁШЛАРИ ФАОЛ

Ўзбекистон Республикаси Қувноқлар ва зукколар ассоциацияси томонидан олий таълим муассасалари орасида «Қувноқлар ва зукколар» кўрик-танловининг 2021 йилги мавсуми саралаш фестиваллари доирасида Нукус шаҳри амфитеатрида Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти ОТМлари ўртасида танлов бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Нукус филиали талаба-ёшларидан тузилган «Спартак» жамоаси ҳам фаол иштирок этди.  

ЎзДЖТСУ Нукус филиал Матбуот хизмати