Shrift o‘lchami

Ko‘rinish

O'ZBEKISTON DAVLAT JISMONIY TARBIYA VA SPORT UNIVERSITETI NUKUS FILIALI
O'ZBEKISTON DAVLAT
JISMONIY TARBIYA VA SPORT
UNIVERSITETI NUKUS FILIALI

МУКОФОТ МУБОРАК ЗАЙНАБ

Ўз тақдири ва келажагини Ватанимиз тақдири ва истиқболи билан узвий боғлиқ ҳолда кўрадиган, шу йўлда ҳар қандай синов ва машаққатларни енгиб ўтишга, жасорат ва матонат кўрсатишга тайёр бўлган, замонавий билим ва касб-ҳунарларни чуқур эгаллаган ўғил-қизларимиз Ёшлар куни муносабати билан юртимизнинг фаол ва ташаббускор ёш авлод вакилларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони асосида ўзининг ижодий ва интеллектуал салоҳияти, танлаган касб йўналиши ва ижтимоий ҳаётда эришган муҳим натижалари билан турли соҳаларда юртимиз равнақига, унинг халқаро обрў-эътиборини юксалтиришга муносиб ҳисса қўшаётган, тенгдошларига ўрнак ва намуна бўлиб келаётган фаол ва етакчи ёшларимизни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадида давлат мукофотлари билан тақдирланганлар орасида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Нукус филиали Психология (спорт) йўналиши 1-босқич талабаси, қиличбозлик бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Зайнаб Дайибекова  «Шуҳрат» медали билан тақдирланди. Мукофот муборак Зайнаб.

      

ЎзДЖТСУ Нукус филиал Матбуот хизмати