ИНСОН САЛОМАТЛИГИ ҲАММА НАРСАДАН УСТУН

Давлатимиз раҳбари томонидан коронавирус пандемиясининг илк кунларидан то бугунги кунга қадар айнан “COVID-19”нинг олдини олиш ва таъсир чораларини камайтириш, шу билан бирга мамлакат иқтисодиёти пандемияга мос равишда ишлашига доир 15 га яқин фармон ва қарор имзоланди. Ўз вақтида амалга оширилган чора-тадбирлар туфайли “COVID-19” пандемиясининг оммавий таъсири бошқа давлатларга қараганда давлатимизда камроқ бўлди. Инсоният аввал дуч келмаган ушбу офатга қарши давлатимиз раҳбари томонидан мамлакатимизнинг барча алоқадор тизимлари сафарбар этилгани, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва инфекция тарқалишининг олдини олиш тадбирларининг ўзаро узвийликда, тезкорлик билан жорий қилингани бунинг асосий сабабларидан бири бўлди. Аммо бу хотиржамликка берилиш керак дегани эмас. Бугунги кунга келиб ушбу касалликка қарши вакциналар яратилди ва амалиётга жорий қилинди. Ҳозир юртимизда ҳам вакцинанинг бир неча турлари давлатимиз томонидан харид қилиниб, аҳолини эмлаш жараёнлари давом этмоқда. Лекин минг афсуски, халқимиз орасида вакцина тўғрисида турли ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган ёлғон, исботланмаган хабарларга ишониб, саросимага тушиб, вакцина олишдан бош тортиш ҳолатлари учраб турибди.
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Нукус филиалда янги ўқув йилига таёргарлик ишлари билан бирга, профессор-ўқитувчилари, ишчи-ходимлар ўртасида коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш мақсадида, профилактик чора-тадбирлар олиб борилмоқда. Ижтимоий масофани сақлаш, тиббиёт ниқобида бўлиш, антисептик воситалардан фойдаланиш ва вакцина билан эмланиш бўйича тарғибот ишлари олиб борилмоқда.
Инсон саломатлиги ҳамма нарсадан устун. Ўзингиз ва яқинларингиз соғлигига бефарқ бўлманг.
Филиал Матбуот хизмати.