Logo
O`zbekiston davlat jismoniy tarbiya va sport universiteti Nukus filiali

ҲАШАР – ТИНЧ ЭЛГА ЯРАШАР

Ҳар йили Ватанимиз мустақиллиги санаси арафасида ўтказилувчи умумхалқ хайрия ҳашари эзгу анъаналарнинг амалдаги ёрқин намунасидир. Бу йил ҳам умумхалқ хайрия ҳашари эрта тонгданоқ уюшқоқлик билан бошланди. Юртимиз бўйлаб коронавирус пандемияси тарқалишининг олдини олиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 августдаги 455-Ф-сонли фармойишига мувофиқ жорий йилнинг август ойи “Маҳаллаларни ободонлаштириш” ойлиги этиб белгиланди. Фармойишига мувофиқ 21 август куни умумхалқ ободонлаштириш хайрия ҳашарида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Нукус филиали раҳбари  босчилигида профессор-ўқитувчилар, илмий ва масъул ходимлари ихтиёрий равишда ўзлари меҳнат қилаятган ҳудудларни, ариқ ва кўчаларини тозалаш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини олиб борди.

Филиал Матбуот хизмати.