AЙРИМ СПОРТЧИ-ТРЕНЕРЛАРГА 2 МЛН 450 МИНГ СЎМДАН КАМ БЎЛМАГАН МИҚДОРДА ҲАР ОЙЛИК ТЎЛОВ ЖОРИЙ ЭТИЛАДИ

Олимпия ва Паралимпия ҳамда Осиё ва Параосиё ўйинлари, жаҳон, Осиё ва республика чемпионатларида охирги 5 йилда ғолиб ва совриндор (1-3 ўрин) бўлган, шунингдек, олис ва чекка ҳудудларда ишлаётган спортчи-тренерларга (https://lex.uz/docs/5512119):

 

👉 спорт тўгаракларини ташкил этиш учун туман ва шаҳарларда бўш турган давлат мулки ҳисобланган бино ва иншоотлар электрон савдолар ўтказмаган ҳолда, ушбу объектга нисбатан белгиланган энг кам ижара тўлови ставкасининг 50 фоизи миқдорида ижарага берилади;

👉 спорт инвентарлари, буюмлари ва жиҳозларини харид қилиш учун субсидиялар ажратилади;

👉 камида 100 нафар ёшларни мунтазам спорт билан шуғулланишини ташкил этган тақдирда БҲМнинг 10 бараваридан кам бўлмаган миқдорда ҳар ойлик тўлов жорий этилади.

Филиал Матбуот хизмати.