Нукусда Регби-7 бўйича Ўзбекистон кубоги ва чемпионат якунланди

Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳридаги “Турон“ марказий стадионида спортнинг регби-7 тури бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида Ўзбекистон кубоги ва чемпионати бўлиб ўтди.

Ўзбекистон мудофаа вазири ўринбосари – Ўзбекистон Регби федерацияси биринчи вице-президенти Алишер Норбоев, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раиси ўринбосари Шерзод Тошматов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосари – Туризм ва спорт бош бошқармаси бошлиғи Расул Зарекеев ҳамда бошқалар шиддатли спорт мусобақаси иштирокчиларини қутлади ва улар мамлакат миқёсидаги мусобақалар ёш ва умидли спортчиларимизнинг жаҳон спорт ареналарида муносиб иштирок этишлари учун пойдевор бўлиб хизмат қилишини таъкидлади.

у йилги чемпионат баҳсларининг 1-тур мусобақалари Тошкент шаҳрида, 2-тур мусобақалари Тошкент вилоятида ҳамда Нукус шаҳрида ўтказилган якуний 3- тур баҳслари Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Наманган, Фарғона, Андижон, Навоий вилоятларидан аёллар ва эркаклар жамоалари иштирок этди.

Мусобақа якунида Ўзбекистон кубоги аёллар жамоаси ўртасида

1-ўрин Қорақалпоғистон жамоаси;
2- ўрин Наманган жамоаси;
3- ўрин Хоразм жамоаси; 

Ўзбекистон кубоги эркаклар жамоаси ўртасида 

1- ўрин  Тошкент жамоаси; 
2- ўрин Фарғона жамоаси; 
3- ўрин Хоразм жамоаси;

Ўзбекистон чемпионати аёллар жамоаси ўртасида
1-ўрин Қорақалпоғистон Республикаси; 
2- ўрин Навоий вилояти;
3- ўрин Университет-1 Тошкент шаҳри;

Ўзбекистон чемпионати эркаклар жамоаси ўртасида 

1- ўрин Университет-1 Тошкент шаҳри; 
2-ўрин Қорақалпоғистон Республикаси; 
3- ўрин Хоразм вилояти эгаллади.

Филиал Матбуот котиби.