«ТАРҒИБОТ ПОЕЗДИ» ФИЛИАЛИДА ЁШ САЙЛОВЧИЛАР БИЛАН УЧРАШДИ
Муҳим сиёсий тадбир олдидан Талаба-ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларни сиёсий жараёнларга фаол жалб этиш мақсадида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ташаббуси билан «Сайлов–2021: Келажагинг учун овоз бер!» шиори остида ташкил этилган «Тарғибот поезди» лойиҳаси аъзоларидан иборат жамоа Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Нукус филиалида ёш сайловчилар билан учрашди.
|
|
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Нукус филиали мажлислар залида «Сайлов-2021:Келажагинг учун овоз бер!» шиори остида тарғибот гуруҳи ва талабалар иштирокида семинар ва очиқ мулоқот ташкил қилинди. Мулоқот давомида сайлов қонунчилиги, унга киритилган ўзгаришлар, сиёсий тадбирнинг мазмун-моҳияти хусусида йиғилганларга маълумот берилди, шунингдек ёшларнинг бу борадаги билимлари синовдан ўтказилди.
|
|
Филиал Матбуот хизмати.