ФИЛИАЛИМИЗ КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ТАЙЁР

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Нукус филиали 2021-2022-янги ўқув йилига куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича бажарилган ишларини мутасадди ташкилотлар мутахассислари билан биргаликда ўрганилиб чиқилди.

Филиалдаги спорт зал биносига 2014 йилда капитал таъмирлаш ишлари олиб борилган, 2 та спорт комплекс биноси 2008 йилда қурилган. Ҳозирги кунда талабалар ихтиёрида “Туран” марказий футбол стадиони, волейбол, бокс зали мавжуд, ўқув аудиториялари, ўқув лаборатория хоналари мавжуд бўлиб, уларда 2021-2022-ўқув йилига куз-қиш мавсумига тайёргарлик курилди ва таъмирлаш ишлари олиб борилди. Ўқув-лаборатория биноси ва ёрдамчи биноларининг эшик ва ойна акфа ромларидан қурилган. Ўқув биноси ва ёрдамчи биноларининг том қисмлари шиферланган. 8 та модул исиқлик қозонхонаси мавжуд бўлиб, учта бинога иссиқлик энергияси билан таъминлайди ва етказиб беради. Ёнғин ҳавфсизлиги юзасидан бир қатор ишлар олиб борилди. Барча ўқув бино ва иншоотларнинг ёнғин хавфсизлик ҳолатини ўрганиб чиқиб, уларни ёнғин хавфсизлиги қоида ва меъёрларларига тўлиқ жавоб берилишини таъминлаш бўйича шаҳар ёнғин хавфсизлиги ташкилотлари билан ўқув йилига тайёрлиги куриб чиқилди. Юқори қувватли электр ер ости кабелларига зарур ҳолда таъмирлаш ва лаборатория кўригидан ўтказиш ишлари олиб борилди ва далолатномалар расмийлаштирилган.

Филиал Матбуот хизмати.