Ис-газидан заҳарланишнинг олдин олиш бўйича тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда
Мутахасисларнинг маълумотларига кура куз-қиш мавсумида Ўзбекистонда ис газидан заҳарланиш мавзуси кун тартибига чиқади. Ис гази асосан табиий газ, кўмир, ўтин чўғларининг тўлиқ ёнмаслиги натижасида ҳосил бўлади. Ҳид ва рангга эга бўлмаган ушбу газ «сездирмасдан инсонни ўлдирувчи» дея таърифланади. Ушбу газ организмга нафас аъзолари орқали таъсир этиб, гемоглобин билан кислородга нисбатан 300 маротаба кучли бирикма – карбоксигемоглобин ҳосил қилади. Бунинг оқибатида гемоглобиннинг тўқималарга кислород ташиш хусусияти кескин пасайиб, гипоксия, оғир ҳолатларда эса аноксияга олиб келади. Заҳарланиш оқибатида ўлим ҳолатлари кузатилиши мумкин экан.
Куз-қиш мавсуми бошланиши билан юз бериши мумкин бўлган турли кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Нукус филиалида бугунги кунда талабалар турар жойи йуқлиги сабабли 248 та талаба ижарада уйларга жойлашкан.
Уларнинг ижарада яшаш жойлари билан яқиндан танишиш ва уларга ис-газидан заҳарланишни олдини олиш мақсадида филиалимиз раҳбарияти томонидан бириктирилган масъул ходимлари талабаларнинг ижарада яшаш жойларини урганиб талабаларга ёнғин содир бўлиши ва ис-газидан заҳарланишнинг олдин олиш бўйича тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.
Филиал Матбуот хизмати.



