Logo
O`zbekiston davlat jismoniy tarbiya va sport universiteti Nukus filiali

Amaldagi ishlar

Халқаро ҳамкорликларни ривожлантириш мақсадида

   2022 йил 15 февраль санасида  Россия Федерациясининг Узоқ Шарқ давлат жисмоний тарбия академияси ва Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Нукус филиали билан таълим ва фан соҳасида ҳамкорлик ишларини олиб бориш мақсадида онлайн мулоқoт бўлиб ўтди. Ушбу онлайн учрашувда мутахассислар олий таълим муассасалари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг аҳамиятлари хусусида тўхталиб ўтишди.

     Ушбу ҳамкорликнинг асосий мақсади – Россия ва Ўзбекистон олий ўқув юртлари ўртасида таълим ва фан соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш, соҳа мутахассисларининг малакасини мунтазам такомиллаштириш, жисмоний тарбиява спорт соҳаси бўйича нуфузли халқаро журналларда  тадқиқот натижаларини эълон қилишда ўзаро ҳамкорлик қилишдан иборат бўлиб, мутахассислар келгусида ушбу йўналишларда ҳамкорликда фаолият олиб бориш учун истиқболли вазифалар белгилаб олди.