Logo
O`zbekiston davlat jismoniy tarbiya va sport universiteti Nukus filiali

ҚАНДАЙ АБИТУРИЕНТЛАР ТЕСТ СИНОВЛАРИ УЧУН ТЎЛОВ ПУЛИДАН ОЗОД ҚИЛИНАДИ?

Ўткан йили мактабни битирганларга ҳужжат топшириш бепул бўлган. Бу йил ҳам шу тартиб сақланиб қоладими? — Ўткан йили мактабни битирувчилар тест синовлари учун тўловни амалга оширмади. Жорий йилда ҳам худди шундай бўлади, —дейди Давлат тест маркази Бош мутахассиси Жамшидбек Одилов. — 2022 йилда таълим муассасаларини тугатаётган академик литцей, касб-ҳунар мактабларининг битирувчилари ҳам тўловларни амалга оширмайди. Бундан ташқари олдинги йиллар битирувчиси бўлса ҳам маълум тоифа битирувчилари тест синовлари учун тўловдан озод қилинади. Улар ногиронлиги бўлган, тўлиқ давлат таъминотидаги, ижтимоий ҳимоя ягона реестрига киритилган шахслар ва уларнинг фарзандлари ёки “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар ҳам тест синовлари учун тўловдан озод қилинади. Тўлов базавий хисоблаш миқдорининг ярим баравари яъни 150 минг сўмни ташкил этади.