«ҚУВНОҚЛАР ВА ЗУККОЛАР» ТАНЛОВИ БЎЛИБ ЎТДИ
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Нукус филиали талаба-ёшларининг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида филиал директори кубоги учун филиал талабалари орасида «Қувноқлар ва зукколар» танлови бўлиб ўтди.

Танловда иштирокчилар «Саломнома», «Биатлон» ва «Мусиқали уйга топшириқ» шартлари билан театрлаштирилган саҳналари билан ўзларининг танлаган касби ҳақида, касибининг жамиятнинг ривожланишидаги ўрни, сўз маҳорати, жамоат жойларида ўзини тутиши, сўзлашуви, кийиниши ҳақида ёшларга ўрнак бўлиши, дўстлик, муҳаббат, ёшлик даврни ўлуғловчи ва талабалар ўртасида дуч келган бази-бир ёт иллатларни танқид этувчи қўшиқлар билан етказиб бериш бўйича ўзаро беллашди.

Танлов якунида «Аналгин» жамоаси 1-ўринни, «Смайл» жамоаси 2-ўрин ғолиби деб топилди.

Ғолиб жамолар «Фахрий ярлиқ» ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
