Logo
O`zbekiston davlat jismoniy tarbiya va sport universiteti Nukus filiali

ФИЛИАЛИМИЗ ВОЛЕЙБОЛ ҚИЗЛАР ЖАМОАСИ ҒОЛИБЛАР ҚАТОРИДА

Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида 2019 йил 19 мартда ўтказилган “Ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маъданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишини ошириш бўйича 5 та муҳим ташаббусни тадбиқ этиш ҳақида”ги видеоселектор мажилисининг 12-сон баённомаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 октябрдаги “Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда мавжуд муоммолар ва уларнинг ечимини топиш бўйича тадбиқ этилиши лозим бўлган чора-тадбирлар ҳақида”ги  73-сон баёнининг 97-бандига асосан, 2021 йил Бўзатов туманида “Республика ёшлар овози” фестивалини ташкил этиш белгиланган эди.

Мазкур фестивалнинг Ўзбекистон Республикаси якуний финал босқичи жорий йилнинг 7-10 июнь кунлари Нукус шаҳри ва Бўзатов туманида тантанали тарзда ўтказилмоқда.

Бугунги фестиваль доирасида ўтказилган спорт мусобақалари ҳам қизғин беллашувларга бой тарзда ўтказилди. Унда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Нукус филиали волейбол қизлар жамоаси ғолиблар қаторидан ўрин эгаллаб, 3-ўринга лойиқ деб топилди.

Филиалимизнинг волейбол қизлар жамоасини эришган ютуғи билан табриклаймиз.

Фестивал тадбирлари давом этмоқда…

Филиал Матбуот хизмати.