ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ФУТБОЛ БЎЙИЧА ХХVIII ЧЕМПИОНАТИ УЧУН ЎЙИНЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 май кунги «Ҳудудларда футбол ассоцациялари хизматини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида ва Қорақалпоғистон Республикасида спортнинг футбол турини оммавий турда ривожлантириш, ёшларни спортга кенгроқ жалб қилиш, ёш ўсмирларни футболга таёрлаш, тарбиялаш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, «Арал самали» футбол клуби учун ишончли захирани шакллантириш, энг кучли жамоаларни аниқлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикасининг футбол бўйича ХХVIII чемпионати учун учинчи тур ўйинлари бўлиб ўтмоқда.

 Қорақалпоғистон Республикасининг футбол бўйича ХХVIII чемпионатининг учинчи тур ўйинлари доирасида Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети ва Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Нукус филиалининг жамоалари ўзаро беллашди.

 Қизғин ва шиддатли ўтган ўйин Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Нукус филиали жамоаси аъзоси М.Кутлымуратовнинг голи билан 1:0 ҳисобида якунига етди.

 Яъни, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Нукус филиали жамоаси 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

 Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Нукус филиали жамоасин уйинга мураббий И.Абдуллаев таёрлади.

Филиал матбуот хизмати