Диққат янгилик! ЎзДЖТСУ Нукус филиалида ногиронлиги бўлган абитуриентларга давлат гранти асосида 6 та ўрин ажратилди
Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг 2021 йил 2 июль кунги 1-сон баёни асосида 2021-2022-ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларига абитуриентларни қабул қилишнинг умумий сонига нисбатан ногиронлиги бўлган шахслар учун қўшимча икки фоизли давлат гранти ажратилади. Яни, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Нукус филиалида ногиронлиги бўлган абитуриентлар учун қушимча 6 та давлат гранти ўринлари ажратилади. Шундан 4 та ўрин кундузги ва 2 та ўрин сиртқи талим шакллари учун тақсимланган.
ЎзДЖТСУ Нукус филиали Матбуот хизмати