БАРЧА АБИТУРИЕНТЛАР ДИҚҚАТИГА!
Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажилисининг 110-сон баёнига мувофиқ cпорт фаолияти (фаолият турлари бўйича) бакалавриат таълим йўналишига танловда иштирок этиш истагини билдирган абитуриентлардан ҳужжат қабул қилишда соғлиги тўғрисидаги маълумотнома (Ф-086-у) талаб қилиш жорий этилди.

Яъни, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Нукус филиалига ҳужжат топширган абитуриентлар касбий (ижодий) имтиҳонларига ўзлари билан соғлиги тўғрисидаги маълумотнома (Ф-086-у) олиб келишлари талаб этилади.
Филиал Матбуот хизмати.