ФИЛИАЛИМИЗ ЖАМОАСИ РАҲБАРЛАР БОШЧИЛИГИДА ВАКЦИНАНИНГ ИККИНЧИ ДОЗАСИНИ ОЛИШДИ

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Нукус филиали раҳбарлари ва масъул ходимлари ихтиёрий равишда коронавирусга қарши ўзлари танлаган вакцинанинг иккинчи босқичи билан эмланишди.

Филиалнинг профессор-ўқитувчилари ва талабалари ҳам вакцинация жараёнида ихтиёрий равишда фаол иштирок этишмоқда.

Инсон саломатлиги ҳамма нарсадан устун. Коронавирусдан қандай сақланиш ҳам ўзимизга боғлиқ. Шу сабаб биз саломатлик йўлида вакцина олдик. Бошқаларни ҳам ўз соғлиги учун эмланишга чақирамиз. Ўзингиз ва яқинларингиз соғлигига бефарқ бўлманг.

Филиал Матбуот хизмати.