ИЖАРАДА ЯШАЙДИГАН ТАЛАБАЛАРГА ИЖАРА ТЎЛОВИНИНГ ЯРИМИ ҚОПЛАБ БЕРИЛАДИ

Қонунчиликка (https://t.me/huquqiyaxborot/9575) кўра, ётоқхона билан қамраб олинмаган ва ўзига, шу жумладан ота-онаси (қонуний вакиллари)га тегишли бўлмаган уйда ижарада яшайдиган давлат ОТМ талабаларининг 60 фоизига улар томонидан тўланадиган ойлик ижара тўловининг 50 фоизи Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.

Бунда:

– ижара тўловининг қоплаб бериладиган қисми Тошкент шаҳрида – БҲМнинг 1 баравари, қолган ҳудудларда – БҲМнинг 0,5 бараваридан ошмаслиги лозим;

– ижара тўловининг қоплаб бериладиган қисми биринчи навбатда эҳтиёжманд оила фарзандларига, ўрнак кўрсатган ва фаол талабалар учун қоплаб берилади;

– ОТМ томонидан уларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан ижара ҳуқуқи асосида яшайдиган бошқа талабаларга ҳам ойлик ижара тўловининг бир қисми қоплаб берилиши мумкин.

Манба: huquqiyaxborot.